Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатининг чорак финалига йўл олди

Бироз аввал Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг “С” гуруҳидан ўрин олган баҳслари якунланди. Сўнгги турда Ўзбекистон ОТЖ жанубий кореялик рақибларига қарши майдонга чиқди. Муросасиз кечган баҳс кореяликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб 5-дақиқадаёқ рақиблар тезкор гол уришга муваффақ бўлдилар. 21-дақиқада Бобир Абдухолиқов учрашувда мувозанатни тиклади. Бироқ иккинчи таймда кореяликлар ҳужумчиси Ох Сехун дарвозамизни ишғол қилди.

U-23 Осиё чемпионати
“C” гуруҳи
Ўзбекистон 1 – 1 Жанубий Корея
Голлар: 5′ Жеонг Сеунгвон 1:0, 71′ Ох Сехун 1:2 – 21′ Бобир Абдухолиқов 1:1

Бош ҳакам: Хироюки Кимура (Япония)
Қанот ҳакамлари: Хироши Ямаучи ва Жун Михара (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.
Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.

Жанубий Корея: 1.Сонг Бум Кун, 3.Канг Юн Сунг, 5.Жонг Тэ Вук, 6.Ким Донг Хюн, 7.Ву Йонг Жонг, 12.Ким Жэ Ву, 16.Жонг Сунг Вон, 17.Ум Вун Санг, 18.Оҳ Се Хун, 20.Вон Ду Жэ, 22.Юн Жонг Гю.
Захира: 2.Ли Ю Хён, 4.Ли Санг Мин, 8.Ким Жинг Ю, 9.Чо Гуе Сунг, 10.Ли Донг Кёнг, 11.Ли Донг Жун, 13.Ким Жин Я, 14.Ким Дэ Вон, 15.Ким Тэ Хён, 19.Маэнг Сонг Вунг, 21.Ан Чан Ги, 23.Ан Жун Су.

Шу тариқа Жанубий Корея термаси 9 очко билан “С” гуруҳини биринчи ўринда якунлади. Вакилларимиз эса 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финал иштирокчисига айланишди. Мусобақада Эрон терма жамоаси ҳам 4 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Тўплар нисбати борасидаги устунлик вакилларимизга фойда берди. Шу тариқа Хитой ва Эрон термалари мусобақани шу нуқтада якунлашди.