Олимпия терма жамоамиз Жанубий Кореяга қарши баҳсдан аввал сўнгги машғулотини ўтказди

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эртага бўлиб ўтадиган Жанубий Кореяга қарши гуруҳ босқичининг учинчи тур учрашувига жиддий ҳозирлик олиб бормоқда. Бугун терма жамоамиз бўлажак баҳсдан аввал сўнгги машғулотини ўтказди. Любинко Друлович ушбу машғулот орқали Кореяга қарши ўйин олдидан футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатини яна бир бор текшириб олишга муваффақ бўлди.

14 Yanvar, 2020|Янгиликлар|