Валерия Ковалёва ўсмирлар Олимпиадасидаги иккинчи стартига ҳозирланмоқда

Яна бироздан сўнг Лозаннада давом этаётган учинчи ўсмирлар Олимпиада ҳамюртимиз Валерия Ковалёва ўзининг иккинчи иштирокини бошлайди.

Ҳамюртимиз бугун слалом йўналишида 74-рақам остида стартга чиқиши белгилаб қўйилган. Айни пайтда мусобақада учинчи ўнталик спортчилари баҳс олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, тоғ чанғиси баҳслари Лозаннадан 80 километр узоқликда жойлашган Лес Диабралец тоғидаги чанғи комплексида ўтказилмоқда. Слалом баҳсларида иштирокчилар икки маротабадан стартга чиқишади. Уринишлар якунида вақт нуқтаи назаридан энг яхши натижа қайд этган спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой оладилар.

Ковалёва 2 кун муқаддам ўтган гигант слалом йўналишида омадсизликка учраган эди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси юртдошимизнинг бугунги иштирокида омадли старт тилаб қолади.

14 Yanvar, 2020|Янгиликлар|