Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Бангкокка етиб келди

Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун тушдан сўнг Сонгхла шаҳридан Бангкокка етиб келди. Вакилларимиз бугун режага мувофиқ пойтахт шаҳарда дастлабки машғулотини ўтказишди. Терма жамоамиз мураббийилари машғулот давомида футболчиларга жисмоний юклама беришгани йўқ. Таъкидлаш жоиз, бугун асосан чигалёзди машқларга эътибор қаратилди.

13 Yanvar, 2020|Янгиликлар|