Ҳасанбой Раҳимов ҳалқаро мусобақанинг бронза медали совриндори бўлди

Ҳабар берганимиздек, Туркиянинг Истанбул шаҳрида эркин кураш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, оғир вазндаги полвонимиз, Токио Олимпиадаси лицензианти Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг) мусобақада бронза медали совриндори бўлди.

Бронза учун кечган баҳсда Раҳимов Туркиялик Ҳусайн Живелекка қарши гиламга чиқди ва рақибини мағлуб этишни уддалади. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони тўрттага етди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал мусобақа доирасида ҳамюртларимиз Илёс Бекбулатов (-70 кг) олтин, Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) кумуш ва Магомед Ибрагимов (-97 кг) бронза медалларини қўлга киритишган эди.

13 Yanvar, 2020|Янгиликлар|