Қатарда Осиё гимнастика иттифоқининг Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Айни кунларда Қатарнинг Доха шаҳрида гимнастика спорт турлари бўйича техник қўмиталар, Президент комиссияси ва Осиё гимнастика иттифоқининг (ОГИ) Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон номи юқорида қайд этилган барча қўмиталарда кенг тарқалган. Мазкур йиғилишларда ОГИ тадбирларини ташкил этиш, 2020 йилги бюджет, гимнастика фанларини ривожлантириш стратегияси ва бошқа кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Йиғилишда ОГИ Президенти, вице-президентлар, техник қўмиталар раҳбарлари ва молия бўлимининг ҳисоботи тингланди. Ўзбекистон вакиллари ОГИ бошқарув органларида қуйидаги таркибда тақдим этилган:

Руслан Мустаев – ОГИ вице-президенти;
Гўзел Филиппова – бадиий гимнастика бўйича техник қўмита раҳбари;
Людмила Ли – аёллар спорт гимнастикаси бўйича техник қўмита аъзоси;
Равшанбек Мирзаев – спорт гимнастикаси бўйича техник қўмита аъзоси;
Екатерина Хилько – трамполин бўйича техник қўмита аъзоси.

Мазкур Ижроқўм йиғилиши 14 январгача давом этиб, унда гимнастика спортининг ривожи йўлида яна бир қатор масалалар кўриб чиқилади.

12 Yanvar, 2020|Янгиликлар|