Хао Веи: “Мусобақа устимизда ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди”

Бироз аввал якунланган Ўзбекистон ва Хитой ОТЖ баҳсидан сўнг анъанага мувофиқ икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот-анжумани ташкил этилди. Дастлаб анжуманга хитойликлар мураббийи Хао Веи ташриф буюрди ва ўйин ҳақида ўз таассуротларини билдириб ўтди.

Бизнинг рақибимиз чиройли ўйин намойиш этди. Биринчи ўйиндан кейин таркибда йўқотиш бўлган эди. Асосий ҳужумчимизнинг жароҳат олгани бугунги ўйийнга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Бу ўйиндан кейин Олимпия йўлланмасини қўлдан бой бердик. Энди кураш Осиёнинг ТОП жамоалари ўртасида кечади. Бу мусобақа ўз устимизда ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди. Сўнгги сўзим сифатида бизни қўллаб келган мухлисларга ташшакур айтиб қоламан”, – деди Хао Веи.

Эслатиб ўтамиз, Хитой жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинни 15 январь куни Эрон ОТЖга қарши ўтказади ва бу улар учун амалда ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

12 Yanvar, 2020|Янгиликлар|