Футболчиларимиз Хитой устидан чиройли ғалабага эришдилар

Таиландда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ОТЖ илк ғалабасини қўлга киритди. Хитойлик футболчиларга қарши ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришдилар.

Дастлаб биринчи тайм охирида Ислом Қобилов пенальтидан рақиб дарвозасини аниқ ишғол қилган бўлса, иккинчи таймда майдонга туширилган Нуриллоҳ Тўхтасинов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

U-23 Осиё чемпионати
«C» гуруҳи, 2-тур
Хитой – Ўзбекистон 0:2
Голлар: Ислом Қобилов 45+2` (пен), Нуриллоҳ Тўхтасинов 80`
12 январь 2020 йил. Сонгхла. «Тинсуланон» стадиони. 18:15 (Тошкенти вақти)

Хитой U-23: 1.Ли Гуанси, 2.Тонг Леи, 4.Веи Зен, 5.Зу Ченжие, 7.Янг Лию, 9.Занг Юнинг, 11.Чен Бинбин, 13.Зоу Жунчен, 16.Янг Шуаи, 19.Тиан Хин, 20.Дилмурат Мавланяз.
Захира: 12.Чен Веи, 22.Занг Ян, 3.Хуанг Зенгю, 6.Хуаг Конг, 8.Дуан Лию, 10.Ху Жингханг, 14.Зао Жиафей, 15.Фенг Босуан, 17.Ли Руофан, 18.Жианг Шенглонг, 21.Занг Лингфенг, 23.Чен Пу.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров (8. Нуриллоҳ Тўхтасинов).
Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.

Ушбу ғалабадан кейин жамоамиз 4 очко жамғариб, “С” гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинимиз 15 январь куни квартет пешқадами Жанубий Корея жамоасига қарши ўтади.