Чанғичимизнинг Олимпия ўйинларидаги иштирокига оз қолди

Яна бироздан сўнг Лозаннада давом этаётган учинчи ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларида терма жамоамиз вакили Валерия Ковалёва ўз иштирокини бошлайди. Хабар берганимиздек, вакилимиз бугун тоғ чанғисининг супер гигант йўналишида баҳс олиб боради. Ҳозирда спортчимиз дастлабки стартини кутиб турибди.

Тоғ чанғиси баҳслари Лозаннадан 80 километр узоқликда жойлашган Лес Диабралец тоғидаги чанғи комплексида ўтказилмоқда. Вакилимиз бугун 70-рақам остида стартга чиқади. Айни пайтда тўртинчи ўнталикдаги спортчилар иштироки давом этмоқда.

Маълумот учун, тоғ чанғиси баҳсларида иштирокчилар икки маротабадан стартга чиқишади. Уринишлар якунида вақт нуқтаи назаридан энг яхши натижа қайд этган спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой оладилар.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спортчимизга муваффақиятли иштирок тилаб қолади.

12 Yanvar, 2020|Янгиликлар|