Футболчиларимиз кунни қандай бошлашди?

Маълум қилганимиздек, бугун футбол бўйича Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ОТЖ гуруҳ босқичида иккинчи тур учрашувини ўтказади. Хитойлик футболчиларга қарши кечадиган баҳсдан олдин жамоамиз ичидаги муҳитни оз бўлсада эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик.

Мураббийларимиз белгилаб берган график бўйича бугун эрта тонгдан ҳар бир футболчимизнинг соғлиғи тиббий назоратдан ўтди. Шундан сўнг йигитларимиз яхши кайфиятда нонуштага йўл олишди. Кун давомида енгил машғулотлар билан сайр ўтказилди ва тушлик қилингач футболчиларга дам берилди.

Бир сўз билан айтганда, йигитларимиз яна бир неча соатдан сўнг бўлиб ўтадиган учрашувга деярли шай. Энди буни амалда майдонга кўрсатиш қолди холос.

12 Yanvar, 2020|Янгиликлар|