Полвонларимиз Туркиядаги турнирни учта медаль билан бошлашди

Айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида эркин кураш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Янги мавсум доирасида ўтказилаётган йилнинг дастлабки йирик турнири жамоамиз учун муваффақиятли бошланди.

Бугунги баҳслар якунига кўра, Илёс Бекбулатов -70 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) финалда имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Рио Олимпиадаси совриндори Магомед Ибрагимов (-97 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Эртага бўлиб ўтадиган баҳсларда Токио Олимпиадасига йўлланма олган полвонимиз Ҳасанбой Раҳимов -125 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун гиламга чиқади.

11 Yanvar, 2020|Янгиликлар|