Футболчиларимиз Хитойга қарши ўйинда ҳам оқ либосда ҳаракат қилишади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати 2-тур учрашувлари доирасида эртага Хитой ОТЖ билан баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни терма жамоамиз оқ рангли либосда ўтказади.

Дарвозабонимиз сариқ рангли форма кияди. Хитойлик футболчилар эса қизил рангдаги спорт формаларида майдонга чиқишади. Рақиб посбони эгнида сиёҳранг либос бўлади. Учрашув ҳакамлари эса кўк рангли спорт либослари кияди.

Таъкидлаш жоиз, Хитой – Ўзбекистон учрашуви 12 январь куни соат 18:15да “Тинсуланон” стадионида бошланади.

11 Yanvar, 2020|Янгиликлар|