Ислом Қобилов: “Бугунги ўйин бизга сабоқ бўлди”

Эрон Олимпия терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг жамоамиз сардори Ислом Қобилов учрашув таассуротлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ҳар бир баҳсда дастлабки дақиқалар рақибни ўрганиш ва ўйинга киришиб олишга сарфланади. 15-20 дақиқадан кейин ўз ўйинимизни кўрсата бошладик ва тайм охирида гол уришга ҳам муваффақ бўлдик. Иккинчи бўлим бошида бироз ҳотиржамликка берилишимиз оқибатида дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Нима бўлганда ҳам Эрон Осиёда ҳар қайси ёш тоифасида кучли ҳисобланади. Ҳар икки жамоанинг ҳам кучли ва заиф томонлари бўлади. Хатоларимизни энди видеода кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз. Ўтган сафар Осиё чемпионатини мағлубият билан бошлаб, якунда чемпион бўлиб келган эдик. Бу ўйин ютқазмадик. Умумий ҳисобда ёмон ўйин кўрсатмадик деб ўйлайман. Бугунги ўйин биз учун сабоқ бўлди. Кейинги учрашувларда фақат ғалаба учун майдонга тушиб, гуруҳ босқичидан чиқишга бор имкониятимизни ишга соламиз”, – деди Ислом Қобилов.

9 Yanvar, 2020|Янгиликлар|