Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатини дуранг билан бошлади

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионатида ўзининг дастлабки учрашувини ўтказди. “С” гуруҳидан ўрин олган жамоамиз бу турда эронлик футболчиларга қарши майдонга тушди.

Биринчи бўлимда рақибидан ҳар томонлама устунлик қилган Любинко Друлович шогирдлари 40-дақиқада Ислом Қобиловнинг пенальтидан киритган голи эвазига танаффусга кичик ҳисобдаги устунлик билан йўл олишди. Иккинчи бўлимда эронлик футболчилар мувозанатни тиклай олдилар. Ризо Деҳғони 58-дақиқада дарвозамизни ишғол қилди. Жамоалар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.

U-23 Осиё чемпионати
“C” гуруҳи
1-тур | 9 январь
Ўзбекистон 1 – 1 Эрон
Голлар: Ислом Қобилов 1:0 (40′, пен.) – Ризо Деҳғони 1:1 (58′).

Бош ҳакам: Ҳамис Ал Марри (Қатар)

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 8.Нуриллоҳ Тўхтасинов (Ойбек Бозоров), 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов (Ислом Кенжабоев).

Захира: 12.Машхуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомитдин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов, 23.Ойбек Бозоров, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 16.Азизбек Амонов

Эрон U-23: 1.Ҳабиб Фараббаси, 4.Можтаба Нажариан, 8.Меҳди Меҳдихани, 9.Оллоҳёр Саййадманеш, 10.Ризо Шекари, 15.Ризо Деҳқони, 16.Муҳаммад Моҳебби, 18.Али Шожайи (11.Меҳли Ғояди, 46), 19.Матин Каримзода, 21.Омид Нурафкан, 23.Ориф Оғаси.

Захира: 12.Мерож Исмоили, 22.Маҳди Нуруллоҳи, 2.Ҳуссайин Саки, 3.Меҳран Деракшанмеҳр, 5.Шаҳин Тохирхани, 6.Сина Замеҳран, 7.Амир Рустайи, 13.Амирҳуссайин Ҳассанзода, 14.Ризо Жабиреҳ, 17.Жаъфар Салмани, 20.Муҳаммад Ходабандело.