Футболчиларимиз чемпионликни ҳимоя қилишга киришади

Хабарингиз бор, айни кунларда Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақада терма жамоамиз ўрин олган “С” гуруҳида 1-тур учрашувларига старт берилади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланмиш жамоамиз дастлабки турни Эрон ОТЖга қарши баҳс билан бошлайди.

Учрашув Таиланднинг Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида Тошкент вақти билан 15:15 да старт олади. Терма жамоамиз ўйинда оқ, эронликлар эса қизил кийимда ҳаракат қилишади. Учрашувни бошқариб бориш қатарлик Ҳамис Ал-Марри бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига топширилган.

U-23 Осиё чемпионати. Таиланд.
“С” гуруҳи, 1-тур. 9 январь

Бош ҳакам: Ҳамис Ал-Марри (Қатар)

Ўзбекистон – Эрон