Ҳасанбой Раҳимов ҳамда Илҳом Баҳромовни табриклаймиз!

Бугун спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоасида ҳам ўзига хос байрам. Ушбу кунда эркин кураш бўйича -125 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритиб, Токио Олимпиадасига йўлланма олган полвонимиз Ҳасанбой Раҳимов ҳамда юнон-рум кураши бўйича Нанкин-2014 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони, ўтган йилги Осиё чемпиони Илҳом Баҳромов (-55 кг) таваллуд топган.

Ҳар икки спортчимиз ҳам бугун 23 ёшни қарши олмоқда. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси полвонларимизнинг келажакдаги фаолиятида ҳам янада улкан ғалабалар тилаб қолади.

7 Yanvar, 2020|Янгиликлар|