Ирода Тўлагановани табриклаймиз!

Бугун ўзбек тенниси тарихига ўз номини ёздириб қўйган машҳур спортчимиз Ирода Тулаганова туғилган кунини нишонламоқда.

Ирода Ботировна Тўлаганова 1982 йил 7 январда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Профессионал спортчи сифатида 1999 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Теннис бўйича Бутунжаҳон ўсмирлар ўйинлари бронза медали совриндори (1998, Москва), ўсмир қизлар ўртасида Осиё (1999, Фукуока), “Уимблдон” (1999, Лондон) чемпионатлари ва АҚШ очиқ чемпионати (1999, Нью-Йорк) ғолиби.

Пусанда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони (2002 йил).

2006 ва 2007 йилларда Осиё чемпиони. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони ва “Шухрат” медали билан мукофотланган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ирода Тўлагановани бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этиб, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

7 Yanvar, 2020|Янгиликлар|