Англия нашри Ўзбекистонни «Йилнинг энг яхши бокс мамлакати» деб эътироф этди

Англиянинг thefight-site.com спорт сайти ўз мақоласида ҳаваскор боксда дунёнинг энг яхши спортчилари ва бошқа номинациялар бўйича кучлилар номини эълон қилди.

Эътиборлиси, бокс бўйича турли йўналишларнинг ғолиблари сифатида ўзбекистонлик боксчилар эътирофга сазовор бўлишди.

Мақола муаллифи Тейлор Ухиггинснинг келтиришича, “Йил боксчиси”, дея Осиё ва Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов эътироф этилган бўлса, ундан кейинги ўринларда кубалик Энди Круз Гомес ва Баҳодир Жалолов номлари қайд этилган.

Жаҳон боксида “Қизиқарли жанглар олиб борувчи” сифатида ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаков келтирилган. “Йил нокаути” сифатида эса Баҳодир Жалоловнинг Ричард Торрес устидан қозонган ғалабаси кўрсатилган.

Ушбу мақола сўнгида Ўзбекистон – “Йилнинг энг яхши бокс мамлакати” дея эътироф билан якунланган.

 

 

Манба: minsport.uz