Репетиция ажойиб ўтди. Энди навбат катта саҳнага

Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сўнгги назорат учрашувини ўтказди. Бироз аввал Бангкокдаги “SCG Stadium” ўйингоҳида кечган баҳсда жамоамиз қатарлик тенгқурларига қарши майдонга чиқди.

Любинко Друлович шогирдлари учрашув мобайнида ўз устунлигини тўлиқ намойиш қилишди ва 3:1 ҳисобида ўйин тақдирини ўз фойдаларига ҳал этдилар. Жамоамиз таркибида Бобир Абдухолиқов икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Ҳусниддин Алиқулов ҳам ўз номини учрашув қайдномасига ёздириб қўйди.

Қатар U23 – Ўзбекистон U23 1:3

Голлар: Муҳаммад Ваад (78) – Бобур Абдихолиқов (40, 70), Ҳусниддин Алиқулов (44).

Ўзбекистон U-23: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Бобур Абдихолиқов, Илҳом Алижонов, Ҳусниддин Алиқулов, Санжар Қодирқулов.

Захира: Машхур Муҳаммаджонов, Низомиддин Зиёвутдинов, Дилшод Саитов, Шерзод Насруллаев, Ойбек Рустамов, Аброр Исмоилов, Ислом Кенжабоев, Достон Ибрагимов, Ойбек Бозоров, Шароф Муҳиддинов, Азиз Амонов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Шу тариқа жамоамизнинг мусобақадан аввалги ўртоқлик учрашувлари якунланди. Энди футболчиларимиз 9 январь куни Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё чемпионатини Эрон ОТЖга қарши ўйин билан бошлайди.

3 Yanvar, 2020|Янгиликлар|