Олимпиячиларимиз бугун сўнгги назорат учрашувини ўтказишади

Осиё чемпионатига тайёрланаётган футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун Таиландда мусобақа олдидан сўнгги назорат учрашувини ўтказади. Айни пайт Бангкокда бўлиб турган вакилларимиз бироздан сўнг Қатар ОТЖга қарши баҳс олиб боришади.

Бўлажак беллашув “SCG Stadium” ўйингоҳида соат 17:15 (Тошкент вақти билан 15:15) да старт олади. Ўйин якунига етгач вакилларимиз Сонгхла шаҳрига йўл олишади. Эслатиб ўтамиз, жамоамизнинг U-23 Осиё чемпионатидаги илк учрашуви 9 январь куни Эрон ОТЖга қарши бўлиб ўтади.

3 Yanvar, 2020|Янгиликлар|