ХОҚ президенти Томас Бах Олимпия оиласига янги йил табригини йўллади

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах видеомурожаатда бутун дунё Олимпия оиласига ўзининг янги 2020 йил тилакларини билдириб ўтди. Томас Бах табрик сўзида яқинлашиб келаётган Олимпия ўйинларига мезбонлар олиб бораётган тайёргарлик ҳақида ҳам тўхталиб, барча мухлисларни Токио-2020 сари чорлаб қолди.

“Янги йилингиз билан!

Янги 2020 Олимпиада йили барча атлет ва Олимпия ҳаракатидаги дўстларимизга муборак бўлсин!

Токио-2020 Олимпия ўйинлари ҳам деярли қаршимизда турибди. Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган ва ҳаракатда бўлган барчага энг яхши ниятларим ва муваффақиятлар тилаб қоламан.

Олимпия ўйинларига бугунгидек қолган вақтда Токиода қад ростлаган Олимпия шаҳарчаси каби жойни ва олиб борилган тайёргарликни ҳеч қачон кўрмаганман. Бутун дунёдан ташриф буюрадиган меҳмонларни қабул қилиш учун япониялик дўстларимиз қилаётган катта меҳнатни мен каби олқишлайсизлар деган умиддаман. Шу ўринда мазкур Олимпия ўйинларида бизни ўз уйимиздагидек қарши оладиган кўп сонли волонтёрларга ҳам миннатдорчилик билдириб қоламан. Японияга ташриф буюришни режа қилаётган барча спорт мухлисларга шуни айта оламанки, ёзда сиз учун унутилмас онларга бой бўладиган Олимпия ўйинларига гувоҳ бўласиз. Дунёнинг энг кучли атлетлари ва қочқинлар Олимпия жамоасининг Японияда жам бўлиши инсоният учун ажойиб шодиёна бўлади.

Токиода кўришгунча!”, – деди Томас Бах.