Олимпиячиларимиз БАА йиғинини якунлаб, Таиландга йўл олишмоқда

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликнинг якуний босқичини ўтаб, Бирлашган Араб Амирликларидан Таиландга йўл олмоқда. Любинко Друлович бошқарувидаги Олимпиячиларимиз 16 декабрь – 1 январь оралиғида кунига 2 маҳалдан машғулот ўтказишди. Йиғин доирасида 4 та ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этилди ва жамоамиз уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Бугун футболчиларимиз Дубай йиғини доирасидаги сўнгги машғулотни ўтказишди. Вакилларимиз бироздан сўнг Таиландга учиб кетишади ва эртага тонгда Бангкокка етиб борадилар.

Эслатиб ўтамиз, жамоамизнинг мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйини 3 январь куни Бангкокда Қатар Олимпия термасига қарши ўтказилади.

1 Yanvar, 2020|Янгиликлар|