“Миллий спорт мукофоти-2019”нинг энг чиройли суратларидан фотогалерея

Хабар берганимиздек, 26 декабрь куни пойтахтимиздаги “Наврўз” тантаналар саройида “Миллий спорт мукофоти-2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил қилган ушбу маросимда йил давомида спорт соҳасида меҳнат қилган мутахассислар турли номинациялар бўйича тақдирланишди.

Президентимиз ташаббуслари билан спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ атлетларимиз барча спорт турларида халқаро ареналарда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Бу эса спорт мутасаддилари ва мухлислар учун йилнинг энг яхшиларини аниқлашда яхши маънода қийинчиликлар туғдирмоқда.

Бу йилги “Миллий спорт мукофоти-2019” тақдирлаш маросими ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, унда Ўзбекистон Қаҳрамонлари, юртимиз спорти фахрийлари, санъатимиз дарғалари, Ўзбекистон халқ артистлари ва элимиз суйган бир қатор санъаткорлар, фаол инвестор ва етакчи хусусий тадбиркорлар ҳам иштирок этишди. Эътиборингизга мазкур тадбирнинг энг сара суратларидан тайёрланган фотогалареяни тақдим қиламиз: