Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Ўзбекистон МОҚга табрик йўллади

Янги 2020 йилга ҳам яқин қолди. Ушбу муносабат билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига кўплаб халқаро ташкилотлардан табриклар етиб келмоқда.

Хусусан, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳам кириб келаётган янги йил муносабати билан Ўзбекистон МОҚга табрик йўллади. Шунингдек, ортда қолган мавсумнинг муваффақиятли ўтгани ва янги 2020 йил билан қутлаб айни пайтгача Исроил, Бангладеш, Гонгконг (Хитой), Вануату, Гаити, Покистон, Сурия, Непал Миллий Олимпия қўмиталари, Сингапур Миллий Олимпия Консуллиги, Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи, Халқаро ўқ отиш спорти федерацияси каби ташкилотлардан табрикномалар келди. Қутловлар келишда давом этмоқда . . .