Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сайловда иштирок этди

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида ташкил этилган сайлов участкасида ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беришди.