Полвонларимиз кореялик курашчилар билан йиғин ўтказишмоқда

Айни кунларда спорт курашлари бўйича Жанубий Кореянинг ёшлар терма жамоаси юртимизда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. “Динамо” спорт мажмуасида ташкил қилинаётган мазкур йиғин терма жамоамиз вакиллари билан ўтмоқда.

Ёшларимизни олдинда турган халқаро мусобақаларга пухта тайёрлаш, хориж жамоалари билан қўшма ўқув-машғулот йиғинларини олиб бориш дастури асосида ташкил қилинаётган ушбу йиғин ҳар икки терма жамоа учун айни муддаодир. Эътиборингизга машғулотлар жараёнидан тайёрланган фотосуратларни ҳавола қиламиз:

Асосий терма жамоамиз эса айни пайтда Россияда маҳаллий курашчилар билан тажриба алмашишмоқда.

6 Dekabr, 2019|Фото, Янгиликлар|