Каратэчимиз Мадрид Премьер-лигасида ғалаба қозонишга яқин турибди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Испаниянинг Мадрид шаҳрида каратэ бўйича Премьер-лига мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг биринчи кун беллашувлари қизларимиз учун муваффақиятли ўтди.

-50 килограмм вазн тоифасида қатнашаётган Баҳринисо Бабаева барча рақибларини мағлуб этиб, финалгача етиб келди. Юртдошимиз бугун кечги дастурда мусобақа ғолиблиги учун туркиялик Серап Ўзчелик билан баҳс олиб боради. Шунингдек, -55 килограмм вазн тоифасида Севинч Раҳимова бронза медали учун жанг қилади. Вакилимизга ушбу босқичда Хитой Таипейи вакили Тзу-Юн Вен рақиблик қилади.

Регламентга кўра, бугун аёллар ўртасида -61 килограмм вазн тоифасидаги саралаш баҳслари бошланади. Ушбу вазнда иштирок этаётган вакиламиз Барно Мирзаева дастлабки босқичда мусобақа мезбонларидан бири Мария Эспинозага қарши беллашади. Афсуски, саралаш доирасида баҳсларни бошлаган йигитларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

30 Noyabr, 2019|Янгиликлар|