Ўзбекистонлик триатлончилар Осиё кубогида иштирок этишади

30 ноябрь куни Хитойнинг Шантоу шаҳрида триатлон бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтади. Виктор Земцев бошчилигидаги Ўзбекистон триатлон терма жамоаси ҳам мазкур мусобақада иштирок этиши белгилаб қўйилган.

Вакилларимиз Осиё кубогига Таиландда ҳозирлик кўришди. 10 нафар спортчидан иборат терма жамоамиз ушбу мамлакатда бир неча кун мобайнида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган масофаларда кечадиган ушбу турнирда спортчилар 1,5 км сузиш, 40 км велосипед пойгаси ва 10 км югуриш баҳсларида рақобат олиб борадилар.

29 Noyabr, 2019|Янгиликлар|