Бангкок мусобақаси мерганларимиз учун омадсиз якунланди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё чемпионати ва Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақада ўтказилмоқда. Афсуски, лицензион турнир вакилларимиз учун омадсиз якунланадиган бўлди.

Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Зиёдахон Абдусатторова тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса ҳам Олимпиада йўлланмаси учун кечган баҳсда учинчи даврада (кучли 16 талик) иштирокини якунлади. Шунингдек, йигитларимиздан фақатгина Зокиржон Ғофуров чорак финалгача етиб борди. Вакилимиз ушбу босқичда эронлик Амин Пиралинажафабадига 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Регламентга кўра, лицензион турнирда ғолиб ва совриндорларгина Токио-2020 йўлланмасига эга бўлишар эди. Афсуски, Токио Олимпиадасида камондан отиш бўйича яккалик баҳсида ҳамюртларимиз иштирок эта олмаслиги ойдинлашди. Энди вакилларимиз олдида келаси йилнинг 22-28 июнь кунлари Берлин (Германия) шаҳрида ўтадиган яна бир квалификацион мусобақа қолди холос. Жаҳон миқёсида кечадиган мазкур мусобақада фақат жамоавий йўналишда лицензиялар ўйналади.

28 Noyabr, 2019|Янгиликлар|