Пойтахтимизда велоспорт бўйича хорижлик мураббийлар семинар ўтказмоқда

Айни кунларда пойтахтимизда велоспорт бўйича хорижлик мутахассислар маҳаллий мураббийлар учун ўқув-семинарини олиб боришмоқда. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ташкил қилинган мазкур семинарнинг мақсади велосипед спорти бўйича тренерларнинг янги инновацион ғоялар ҳамда янги методика асосида машғулот олиб боришларини тадбиқ қилишдир.

Семинар россиялик Виктор Кондел, беларуслик Сергей Волчок ҳамда италиялик Михаил Дроздов бошчилигида олиб борилмоқда. Тадбир давомида мураббийлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олибгина қолмасдан олдинда турган ўсмирлар ва катталар Олимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлашда олиб бориладиган селекция ишлари бўйича ҳам қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

26 Noyabr, 2019|Янгиликлар|