“Global Tour”нинг 7-босқичида чавандозларимиз ўз иродаларини намойиш қилишди

“Universal Jumping Agro” от спорти клуби конкур бўйича “Global Tour” мусобақасининг 7-босқич беллашувларига мезбонлик қилди. Спортчиларимиз учун ҳар қандай мусобақа ҳам байрам ҳисобланади. Шу боис об-ҳаво ноқулай бўлганига қарамай кўплаб мухлислар беллашувларни томоша қилиш учун ташриф буюришди.

Қизиқарли кечган мусобақа якунларига кўра қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди:

“А” категорияси
1. Бекзод Қурбонов
2. Сергей Антонович
3. Нуржон Туёқбоев

“В” категорияси
1. Сергей Антонович
2. Миррауф Одилов
3. Ҳумоюн Абдуллаев

“С” категорияси
1. Мирфаттоҳ Одилов
2. Умар Дадаев
3. Мусо Тоҳиржонов

“D” категорияси
1. Тимур Азизов
2. Нуржон Туёқбоев
3. Олим Ғозиев

“Е” категорияси
1. Дилмурод Абдураҳмонов
2. Мирсобит Одилов
3. Нуржон Туёқбоев

24 Noyabr, 2019|Янгиликлар|