Маҳаллий мутахассисларимиз япон каратэ усталаридан сабоқ олишмоқда

Айни кунларда юртимиз бўйлаб япон спорт ҳафталиги ўтказилаётганидан хабарингиз бор. Бугундан мазкур тадбир дастурида каратэ бўйича семинар ва маҳорат дарслари бошланди.

Бугунги дастур бўйича пойтахтимиздаги “City Palace” меҳмонхонасида дастлабки семинар машғулотлари олиб борилди. Мазкур тадбир давомида маҳаллий спортчи ва мураббийлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олибгина қолмасдан япон спортчиларига хос бўлган зарбаларнинг техник ва тактик қирралари хусусида қимматли маълумотларга эга бўлишди. Япониялик мутахассислар дастур давомида Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 250 нафар маҳаллий мураббийга имкон қадар бор билим ва малакаларини улашишга ҳаракат қилади. Мазкур семинарни кўплаб жаҳон чемпионларини етказиб берган ва Япония терма жамоасида фаолият олиб бораётган Шинжи Нагаки (5-дан), Макото Хасоя (4-дан) ва Рёсуке Шимизу (4-дан) каби каратэ усталари олиб боришмоқда.

23 Noyabr, 2019|Янгиликлар|