Бугун «Ҳумо» аренада тарихий ММА жанглари бўлиб ўтади

Маълумки, бугун Тошкентда илк бор ММА бўйича GFC 20 турнири бўлиб ўтади.

Кеча пойтахтимиздаги мухташам “Форумлар саройи”да мазкур турнир олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманни Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари Отабек Умаров очиб берди. Отабек Умаров ўз нутқида юртимизда барча спорт турлари қатори ММАга ҳам эътибор алоҳида бўлишини қайд этиб ўтди.

Анжуман давомида турнирнинг фахрий меҳмонлари Абдуманап ва Ҳабиб Нурмагомедовлар, таниқли ММА усталари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Суҳбат давомида Ҳабиб Нурмагомедов шаҳримизда қад ростлаган “Ҳумо” арена ҳақида илиқ фикрлар билдириб, имкони бўлганида у ерда бажонидил жанг қилишга рози эканини билдириб ўтди. Шунингдек, анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Эътиборингизга мазкур тадбирдан тайёрланган фотосуратлар ва бугун октогонга чиқадиган жангчилар ҳақида маълумот берамиз:

Авлиёхон Ҳамидов (Ўзбекистон) – Луис Фильо (Бразилия)

Жаҳонгир Жумаев (Ўзбекистон) – Давид Сом (Франция)

Аҳлиддин Мирзадавлатов (Ўзбекистон) – Жафар Исмиев (Озарбайжон)

Маккашарип Зайнуков (Россия) – Клодольдо Лима (Бразилия)

Марат Магомедов (Россия) – Итало Гомес (Бразилия)

Сайгид Изагаҳмаев (Россия) – Кристиан Бринзан (Италия)

Нурсултон Рўзибоев (Ўзбекистон) – Артём Шокало (Украина)

Шамил Завуров (Россия) – Ивица Трусчек (Хорватия)

Жамшид Раҳмоналиев (Ўзбекистон) – Клайд Брунсвик (Суринам)

Амин Эргашев (Ўзбекистон) – Сергей Алексеевич (Беларусь)

Музаффар Ражабов (Ўзбекистон) – Аловиддин бен Ҳалима (Тунис)

Марказий жанг:
Умар Нурмагомедов (Россия) – Брайян Гонсалес (Аргентина)

23 Noyabr, 2019|Фото, Янгиликлар|