Ўзбекистон бокс федерациясида Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Маълум қилганимиздек, 10-17 ноябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада қитъамизнинг 16 мамлакатидан 180 нафарга яқин ёш чарм қўлқоп устаси иштирок этди.

Чемпионатда 18 нафар боксчи билан қатнашган терма жамоамиз якунда 14 та медаль қўлга киритди. Қитъа биринчилигида совриндор бўлган ёш боксчиларимиз кеча тунда юртимизга қайтиб келишди. Бугун Ўзбекистон бокс федерациясида ушбу мусобақада совриндор бўлган ёшларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби Муроджон Мамадалиев, шунингдек, бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишганди:

Олтин:
-75 кг: Суҳробжон Қайимов
-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

Кумуш:
-56 кг: Хуршид Расулжонов
-64 кг: Жавлонбек Йўлдошев
-69 кг: Нурислом Исмоилов
-91 кг: Амиршох Самадов
-75 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Бронза:
-52 кг: Мирзабек Мирзаҳалилов
-60 кг: Раҳматилло Тошпўлатов
-51 кг: Сайдинисо Муҳаммадалиева
-54 кг: Насиба Ҳайруллаева
-60 кг: Зиёда Ярашева
-64 кг: Дилфуза Бекова
-69 кг: Хадичабону Абдуллаева.

20 Noyabr, 2019|Янгиликлар|