Байдарка ва каноэчиларимизнинг Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда

Хабар берганимиздек, айни кунларда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Мазкур йиғинда 15 нафар спортчимиз 4 мураббий қўл остида шуғулланяпти. Машғулотлар режа асосида ўтмоқда. Токио Олимпиадасига йўлланма олиб улгурган Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова фақат Олимпиадага тайёргарлик дастури бўйича шуғулланишаётган бўлса, қолган вакилларимиз лицензион мусобақага тайёргарлик кўришмоқда. Йиғин 28 ноябрга қадар давом этади. Эътиборингизга машғулотлар жараёнидан фотосуратларни ҳавола қиламиз:

20 Noyabr, 2019|Янгиликлар|