Олимпиячиларимизнинг “Dubai Cup-U23”даги иштироки якунланди

“Dubai Cup-U23” турнирида иштирок этаётган футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси навбатдаги учрашувни Саудия Арабистони жамоасига қарши ўтказди. Голларга бой бўлган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Жамоамиз сафида олимпиячиларимиз сардори Ислом Қобилов ва Абдулла Абдуллаев рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

“Dubai Cup-U23”
Голлар: Ислом Қобилов (48), Абдулла Абдуллаев (90+2) – Саад Али Алсалули (5), Сами Ҳалил Ал Нажи (17).

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 3.Шароф Муҳиддинов, 5.Дилшод Саитов, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасур Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 14.Аброр Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов,  19.Илҳом Алижонов, 23.Ойбек Бозоров.

Захира: 12.Низомиддин Зиёвутдинов, 2.Ислом Қобилов, 4.Абдулла Абдуллаев, 8.Нурилло Тўхтасинов, 13.Шерзод Насруллаев, 16.Азиз Амонов, 17.Ислом Рашидхонов, 18.Ҳусниддин Алиқулов, 20.Шаҳбоз Жўрабеков, 22.Достон Ибрагимов, 24.Асад Собиржонов, 31.Иброҳим Йўлдошев

Шу тариқа Олимпия терма жамоамиз мазкур мусобақадаги иштирокни якунлади. Бу Любинко Друлович учун келаси йил январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан янги футболчиларни кўздан кечириш, қатор тактик схемаларни синовдан ўтказиш имкониятини берди. Эслатиб ўтамиз, жамоамиз ўтказилган 4 учрашувда 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди.

19 Noyabr, 2019|Янгиликлар|