Шпагачимиз Ҳасан Баудунов ҳам жаҳон кубогининг олтин медалига сазовор бўлди

Юртимиз қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича қизлар ўртасидаги жаҳон кубогига мезбонлик қилган бўлса, Салвадорда шпагачи ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Аҳамиятлиси, ушбу мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Ҳасан Баудунов мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Шпагачимиз дастлаб панамалик Хулио Ариасни 15:10, кейин чилилик Фелипе Гонсалесни 15:3, ярим финалда коста-рикалик Даниэль Охедани 15:8 ва финалда бразилиялик Альваро Донатони 15:9 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Шу тариқа Ҳасан Баудунов жаҳон кубокларида ғалаба қозонган иккинчи спортчимизга айланди.

18 Noyabr, 2019|Янгиликлар|