Олимпия терма жамоамиз 3-турда БАА билан баҳс олиб борди

Келаси йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси БААдаги “Dubai Cup U-23” халқаро турнирида навбатдаги учрашувини ўтказди. Мезбонларга қарши баҳс олиб борган Любинко Друлович шогирдлари афсуски, ушбу учрашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

БАА – Ўзбекистон 2:1
Гол: Зайид Ал Амири 6’, Яҳё Ал Ҳассани 59’ – Ойбек Бозоров 90+1’

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 8.Нурилло Тўхтасинов, 9.Жасур Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 18.Ҳусниддин Алиқулов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Шаҳбоз Жўрабеков, 22.Достон Ибрагимов.

Захира: 21.Машхур Муҳаммаджонов, 3.Шароф Муҳиддинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Остон Ўрунов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброр Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азиз Амонов, 17.Ислом Рашидхонов, 23.Ойбек Бозоров, 31.Иброҳим Йўлдошев

Олимпиячиларимиз энди келгуси учрашувни 2 кундан сўнг Саудия Арабистони ОТЖга қарши ўтказади.

17 Noyabr, 2019|Янгиликлар|