Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида 14 та медаль қўлга киритишди

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоамиз ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 2 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Вакилларимиздан Суҳроб Қайимов (-75 кг) ҳамда Шоҳжаҳон Абдуллаев (-81 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритган бўлса, яна беш нафар вакилимиз финалда имкониятни бой бериб қўйди. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган вакилларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:
Суҳроб Қайимов (-75 кг)
Шоҳжаҳон Абдуллаев (-81 кг)

Кумуш медаль:
Хуршид Расулжонов (-56 кг)
Жавлонбек Йўлдошев (-64 кг)
Нурислом Исмоилов (-69 кг)
Амиршоҳ Самадов (-91 кг)
Навбаҳор Ҳамидова (-75 кг)

Бронза медали:
Мирзабек Мирзаҳалилов (-52 кг)
Раҳматилло Тошпўлатов (-60 кг)
Сайдинисо Муҳаммадалиева (-51 кг)
Насиба Ҳайруллаева (-54 кг)
Зиёда Ярашева (-60 кг)
Дилфуза Бекова (-64 кг)
Хадичабону Абдуллаева (-69 кг)

17 Noyabr, 2019|Янгиликлар|