Бобоусмон Батуровни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича терма жамоамиз вакили Бобоусмон Батуров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бобоусмон Батуров 1994 йил 16 ноябрь куни Жиззах вилоятида таваллуд топган. -69 килограмм вазн тоифасида иштирок этадиган ҳамюртимиз Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Екатеринбургда ўтказилган жаҳон чемпионати совриндори ва «Келажак бунёдкори» медали соҳиби ҳисобланади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бугунги таваллуд айём билан Бобоусмон Батуровни табриклаб, келажакдаги фаолиятида улкан ғалабалар тилаб қолади.

16 Noyabr, 2019|Янгиликлар|