Муҳаммадқодир Абдуллаевни табриклаймиз!

Бугун ёзги Олимпия ўйинлари тарихида мустақил Ўзбекистон учун илк олтин медални тақдим қилган боксчимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Таниқли боксчимиз 1973 йил 15 ноябрь куни Андижон вилоятида таваллуд топган. Синдей-2000 Олимпиадаси чемпиони, профессионал боксда 30 га яқин жанг ўтказган ҳамюртимиз бугун 46 ёшни қарши олмоқда. Муҳаммадқодир Абдуллаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Шуҳрат” медали соҳиби ҳисобланади. Фаолияти давомида жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари олтин медалини ҳам қўлга киритган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Муҳаммадқодир Абдуллаевга узоқ умр ва мустаҳкам саломатлик тилаб қолади!

15 Noyabr, 2019|Янгиликлар|