Замонавий бешкурашчиларимизнинг муваффақиятли иштироки давом этади

Хитойнинг Ухань шаҳрида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё-Океания чемпионати ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Спортчиларимиз яккалик беллашувларидан ташқари микс эстафетасида ҳам ўзларининг ажойиб иштироки билан олқишларга сазовор бўлдилар.

Алисэ Фахрутдинова ҳамда Александр Савкин микс эстафетасида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди ва кумуш медаллар билан тақдирланишди. Мазкур йўналишда ғалаба мезбон спортчиларга насиб этган бўлса, жанубий кореялик бешкурашчилар кучли учликни якунлаб беришди.

Ухандаги мусобақа терма жамоамиз учун унутилмас воқеликларга бой бўлди. Маълумот учун, делегациямиз 17 ноябрь куни 23:50 да Тошкентга қайтиб келади.

15 Noyabr, 2019|Янгиликлар|