Тўлаганова, Истомин ва Дўстов ёш теннисчилар учун маҳорат дарси ўтказишди

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин бир неча кунга юртимизга ташриф буюрди. Бундан унумли фойдаланган Ўзбекистон теннис федерацияси ОКМК билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ёш теннисчилар учун маҳорат дарси ташкил қилди.

Юртимизда теннисни янада ривожлантириш ва уни оммалаштириш дастури асосида ташкил қилинган ушбу тадбирда Истоминдан ташқари Ирода Тўлаганова, Фаррух Дўстов каби яқин ўтмишимизнинг маҳоратли теннис усталари ҳам иштирок этиб, болаларга ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Дастур давомида Ўзбекистон теннис федерацияси Олмалиқ ва Бекобод шаҳридаги етакчи теннис мактаблари тарбияланувчиларига кўплаб теннис инвентарларини тақдим этди.

 

Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин спортчиларимиз орасида биринчи бўлиб Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган.

15 Noyabr, 2019|Янгиликлар|