Нозимахон Қаюмова Токио Паралимпиадасида ўз чемпионлигини ҳимоя қилади

БААнинг Дубай шаҳрида давом этаётган пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг муваффақиятли иштироки давом этади. Бугун эрта тонгда ўтказилган аёллар ўртасида найза улоқтириш баҳси юртдошларимиз учун омадли ўтди.

F13 классификациясида иштирок этган Рио Паралимпиадаси чемпиони Нозимахон Қаюмова бу гал бронза медалини қўлга киритди. Юртдошимиз мусобақада 38.86 метр натижа қайд этиб, учинчи ўрин билан кифояланди. Асосийси бу натижа Қаюмовага келаси йил Токиода бўладиган яна бир Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ва чемпионликни ҳимоя қилиш имкониятин тақдим этди.

Маълумот учун, бу терма жамоамиз учун Паралимпия ўйинларига қўлга киритилган ўн иккинчи йўлланма бўлди.