Дубайдан хушхабар давом этади: Сафия Бурханова ҳам Токио Паралимпиадасига йўлланма олди

БААнинг Дубай шаҳрида пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Эътиборлиси, бугунги беллашувларда ҳам яна бир ҳамюртимиз муваффақиятли иштирок этиб, келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма олди.

Ядро улоқтириш секторида F12 йўналишида иштирок этган Рио-2016 совриндори Сафия Бурхонова 14.97 метр натижа қайд этиб, жаҳон чемпионатининг кумуш медали қатори келаси йилги Паралимпия ўйинлари лицензиясини ҳам қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, кеча узунликка сакраш баҳсларида Дониёр Салиев жаҳон чемпионатлари рекордини янгилаб, Токио-2020 Паралимпия ўйинлари иштирокчисига айланган эди.

Шу тариқа, Токио-2020 Паралимпия ўйинларига қўлга киритилган лицензияларимиз сони тўққизтага етди.