Гўзал чавандозларимиз от йўрттириш баҳсида юқори натижа қайд этишди

Кеча пойтахтимиздаги “Argamak-Sher” от спорти клубида от йўрттириш бўйича “World Challenge” мусобақаси бўлиб ўтди. Жорий мусобақада маҳоратли чавондозларимиз беш категорияда ўз омадларини синаб кўрдилар. Эътиборлиси, мазкур беллашувларда беларуслик тажрибали рефери Наталья Рубашко ҳакамлик вазифасини ўтади. Мусобақанинг кескин ва муросасиз ўтиши от спорти муҳлисларини ҳар бир чиқишни катта қизиқиш билан томоша қилишларига сабаб бўлди. Эътиборингизга ҳар бир йўналишда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчилар исм-шарифини ҳавола қиламиз:

“Senior I” категорияси
1. Алёна Деревянко (Балет Денсер – от лақаби)
2. Евдокия Кемалова (Дон Камило)
3. Диана Мирасова (Донлаунд Дива)

“Senior II” категорияси
1. Алёна Деревянко (Кристон)
2. Диана Мирасова (Цельсиюс)
3. Светлана Цой (Балой)

“Prix St-Georges” категорияси
1. Павлина Оксана (Файбл)
2. Тимур Панаев (Жазел)
3. Яна Павлина (Хелок)

“Intermediate I” категорияси
1. Оксана Павлива (Файбл)
2. Панаев Тимур (Жазел)
3. Яна Павлива (Хелок)

“Youth Class” категорияси
1. Полина Литвинова
2. Анастасия Кононенко

7 Noyabr, 2019|Янгиликлар|