Токио-2020 йўлида. Федерацияларга бириктирилган масъул ташкилотлар олдига вазифалар белгилаб берилди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган федерация (ассоциациялар) ва уларга бириктирилган масъул ташкилотлар ўртасида қўшма йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишни МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Унда муҳтарам Президентимизнинг 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масаласида ўтказган видеоселекторида соҳани ривожлантириш йўлида берган топшириқлари масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш давомида Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган федерацияларга бириктирилган масъул ташкилотлар яна бир марта таништирилиб, уларнинг олдида турган вазифалари эслатиб ўтилди.

Бу борада “Pepsi”, “Қизилқумцемент”, «Асака банк” каби ташкилотларимиз ўз ишларини бошлаб юборишди. Уларга чуқур миннатдорчилик билдириб ўтаман. Шу ўринда қолган масъулларимизни ҳам улардек фаол бўлишга чорлаб қолардим. Сизлардан сўраладиган нарса Олимпиадага тайёргарлик кўраётган асосий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш ва ўша спортни тарғиб қилиш йўлида жонбозлик кўрсатиш. Уларнинг базаларига бориб ўқув-машғулот йиғинларини кўринг, кунлик графиклари билан танишиб чиқинг. Бу федерациялар билан ишлашда анча қулай бўлади. Соҳада катта тажрибага эга ҳар бир федерацияга бириктирилган мутахассисларимиз бу борада сизларга ёрдам беришга тайёр”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Йиғилиш давомида ҳар 10 кунда белгиланган масъул ташкилотлар билан олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр ва тажриба алмашиб бориш бўйича қарор қилинди.

6 Noyabr, 2019|Янгиликлар|