Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ҳамюртларимиз учун муваффақиятли якунланди

Жорий йилнинг 28 октябр ва 6 ноябр кунлари, Туркиянинг Чорум шаҳрида 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада юртимиз шарафини Халқаро тоифадаги гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, ФИДЕ спорт устаси Али Касимов, Муҳиддин Мадаминов, ФИДЕ спорт устаси Умида Омонова ҳимоя қилишди. Турнирда қатнашган 250 ортиқ иштирокчи орасида ўзбекистонлик шахматчилар умумжамоа ҳисобда фахрли 2-ўринни эгаллашди.

16 ёшгача ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда ташкил этилди. 9 тур натижасига кўра, ҳамюртларимиз 15 очко жамғариб, 2-ўринни ўринни эгалладилар. Бу борада Озарбайжон терма жамаоси биринчи ўринни банд этган бўлса, беларуслик ёш шахматчилар кучли учликни якунлаб беришди. Шунингдек, спортчиларимиз шахсий натижасига кўра ҳам қатор медалларга сазовор бўлдилар. Халқаро гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов 1-тахтада 2-ўринни, Жавохир Синдаров эса 2-тахтада 2-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Олимпидада ўзбекистонлик ўсмирлар Олтин медалга сазовор бўлган эди. Ҳамюртларимиз бугун тунда Тошкентга қайтиб келишади.

6 Noyabr, 2019|Янгиликлар|