Ўқ отиш спорти бўйича терма жамоамиз бугун Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди

Бугун Қатарнинг Доха шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионати старт олади. Мазкур қитъа биринчилиги Токио Олимпиадасига тўғридан тўғри лицензия берувчи сўнгги мусобақа ҳисобланиб, ҳар бир терма жамоа унда максимал натижа қайд этиш учун ҳаракат қилади.

Бугун регламентга кўра, 8 нафар мерганимиз мусобақада иштирок этади. Ушбу кун дастурида кўпчиликнинг диққат-маркази 10 метрдан пневматик милтиқдан отиш баҳсларига қаратилиши табиий. Боиси, бугуннинг ўзида мазкур йўналишда ғолиб ва совриндорлар, Токио Олимпиадасида қитъамиз номидан қатнашадиган спортчилар маълум бўлади. Бироздан сўнг мусобақага қиришадиган вакилларимиз рўйхати билан танишинг:

10 метр, пневматик милтиқ.
Эркаклар:
Вадим Скороваров
Суҳроб Мирзажонов
Саидхон Сайфуддинов

Аёллар:
Маргарита Орлова
Мухтасар Тохирова
Олима Комилова

Трап. 1-кун:
Алексей Ремнев
Демьян Кривов

5 Noyabr, 2019|Янгиликлар|