Мерганларимиз янги мураббий қўл остида лицензион мусобақани бошлашади

Эртага Қатарнинг Доха шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионати старт олади. Мазкур мусобақа Токио Олимпиадасига лицензия берадиган сўнгги турнир экани спортчиларимиз зиммасига яна бир масъулият юклаши табиий. Эртага пневматик қуроллардан отиш бўйича баҳслар бошланади. Шунингдек, вакилларимизнинг мусобақада юқори нaтижа қайд этиши ва Олимпия ўйинларига лицензия олишларини таъминлаш мақсадида стенддан отиш бўйича тажрибали мураббий Рустам Ямбулатов терма жамоага жалб этилди.

Рустам Ямбулатов асли Ўзбекистонда туғилган ва шу пайтга қадар хорижда фаолият олиб борар эди. Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг ҳамкорликда олиб борган саъйи-ҳаракатлари билан тажрибали мутахассис ўз юртида яна иш бошлади. Эртага старт оладиган Осиё чемпионатида қуйидаги 4 нафар спортчимиз стенддан отиш бўйича қитъа ғолиблиги ва Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб борадилар: Руслан Утаганов, Бекзод Абдураҳимов, Алексей Ремнев, Абдуғофур Ирсалиев, Демьян Кривов.

Маълумот учун, Рустам Ямбулатов 1980 йил Москвада ўтазкилган Олимпия ўйинларида стенддан ўқ отишнинг трап йўналишида кумуш медални қўлга киритган. Жаҳон чемпионатларида эса 1 та олтин ва 2 та кумуш медалга сазовор бўлган.

4 Noyabr, 2019|Янгиликлар|